Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Туркияда икки ҳафталик малака оширишга боради

Бугун Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида шифохона ходимларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. КШТБ бошлиғи Туркияда икки ҳафталик малака ошириш курсига иштирок этиши муносабати билан Х.Х.Хамраев ҳозирда Туғруқ БўЛИМИ мудири вазифасида ишлаб келаётган Элмуродова Чарос Ахмаджоновнани КШТБ бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинлади.

Йиғилишда бош шифокор яна беморларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тиббиёт ходимларининг ягона формаси, бўлимларда санитария меъёрларини сақлаш ва КШТБ ҳудудини ободонлаштириш масаласини кўтарди. Бош врач Х.Х.Ҳамраев Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига форма сотиб олиш учун маблағ ажратилишини айтиб ўтди.

КТМП координатори М.У.Эшмуродовага ҳомиладор аёлларни режали тиббий кўрикдан ўтказишни такрорлаш ва юқори технологияли оператсияларга муҳтож беморларнинг рўйхатини шакллантириш вазифаси топширилди.

Шунингдек, катта ҳамшира М.Р.Инатуллаевага кейинги икки ҳафталик иш режасини тайёрлаш вазифаси топширилди. Туғруқ Бўлими мудири Элмуродова Чарос Ахмаджоновнага эса топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш ва ҳар куни тадбирларнинг бориши ҳақида Х.Х.Хамраевга ҳисоботлар бериб бориш вазифаси юклатилди. 

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM