3 СЕКТОР РАҲБАРИ “КАТТАҚЎРҒОН” МАҲАЛЛАСИДА ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Секторлар кесимида маҳаллаларда бўладиган қабуллар ва учрашувларда аҳолининг бир қатор мурожаатлари, муаммолари ҳал этилмоқда.
Куни кеча шаҳар ИИБ бошлиғи, 3 сектор раҳбари Ғ.Исломовнинг сектор ҳудудидаги “Каттақўрғон” маҳалласида навбатдаи қабул ҳамда маҳалла фуқаролари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари ва таклифлари эшитилди.
Фуқаролардан тушган алимент, ишга жойлашиш, коммунал тўловлардаги қарздорлик ва бошқа масалалар борасидаги мурожаатларини ижросини таъминлаш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, учрашувда иштирок этган маҳалла фуқаролари кейинги йилларда Ингичка шаҳарчасида амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан мамнунликларини билдирдилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                                                           

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM