"ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ"

Каттақўрғон педагогика коллежи фаоллар залида "Ватанпарварлик ойлиги" ўтказилиши муносабати билан, Каттақўрғон шаҳар ҳарбий қисм, шаҳар СЧР батальони ва педагогика коллежи ўқувчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда “Нуроний” жамғармаси раиси ўринбосари М.Жумаев, шаҳар байналминал жангчилар уюшмаси раиси Н.Сарокин ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этишди. Йиғилишни ҳарбий қисм тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлинмаси бошлиғи майор Б.Исроилов олиб борди. Ёшларни миллий армиямиз, унинг куч-қудрати, Ватаннинг муққаддаслиги, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч эканлиги тўғрисида маърузачилар билдириб ўтишди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM