ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИДА АҲОЛИГА МУРОЖААТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи ва йиғилишда берган топшириқлари ижроси юзасидан сектор раҳбарлари томонидан  маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолига мурожаат қилиниб, ҳисобот бериши белгиланган .
Бугун Каттақўрғон шаҳар 4-сектор раҳбари Д.Ашуров томонидан Зарифабод махалласи фуқаролари билан учрашув ўтаказилиб, аҳолига мурожаати эшитилди. Мурожаатда бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар хақида хисобот берилди. Бундан ташқари учрашувда 4-сектор ҳудудидаги шаҳар Кенгаши депутати Р.Ишбеков қатнашиб, маҳалла фуқароларига маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ва муаммолар тўғрисида маъруза қилинди. 
Шунингдек учрашувда маҳалла фуқаролари томонидан келгусида Зарифабод маҳалласи ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича таклифлари эшитилиб, мазкур вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. 

Каттақўрғон шаҳар 4-сектор  ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM