“БИР ДЕПУТАТ-ЮЗ АЁЛГА КЎМАКЧИ” ЛОЙИҲАСИ АМАЛДА

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида лойиҳа доирасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бу борада ҳудудлардан сайланган депутатлар томонидан кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда.
 O’zLiDeP Самарқанд вилоят ва шахар Кенгаши депутати   Замира Исанова  ва Нурмуродов Давронжон ҳам ўзи сайланган ҳудуддаги муаммоларни ўрганиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар “Ермачит” маҳалласида истоқомат қилувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган хонадонларга ташриф буюрди.
Ташриф чоғида мазкур маҳалладаги хонадонларда мавжуд муаммолар ўрганилиб, мутасадди ташкилот рахбарлари иштирокида муаммоларини ҳал қилиш чоралари белгиланди ва хотин-қизлардан бир нафарига уй-жой олиши учун меъёрий хужжатлар тўплами шакллантирилган бўлса, яна бир аёл иш билан таъминланди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM