Янгиликлар

“ЯККАБОҒ” МАҲАЛЛАСИДАГИ ОБОД МАҲАЛЛА ДАСТУРИ БЎЙИЧА ИШЛАР ҚАНДАЙ КЕТМОҚДА?

2022 йил “Обод маҳалла” дастурига кўра унга киритилган шаҳримизнинг “Яккабоғ” маҳалласида қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Куни кеча шаҳар ҳокими Г.Алимова раҳбарлигида маҳаллада бўлган йиғилишда дастур доирасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.

САМАРҚАНДЛИК БИР ГУРУҲ ОАВ ВАКИЛЛАРИ ЖУРНАЛИСТЛАР УЮШМАСИГА АЪЗО БЎЛДИ

Яқинда вилоят Матбуот уйида Президентимизнинг “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси қандай?”, “Босма нашрларни бошқаришда муҳаррирнинг ўрни” мавзусида тадбир ўтказилди. Унда АОКА вилоят бўлими вакиллари, журналистлар ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

“ЭНГ ЯХШИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ” ТАНЛОВИНИНГ ШАҲАР БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Республика хотин-қизлар қўмитаси томонидан маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларининг ўз ҳудудларидаги хотин-қизларга манзилли қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини ошириш, аёлларнинг муаммоларини ҳал этишдаги меҳнатлари билан намуна бўлаётганликларини  муносиб рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танловини ўтказиш белгиланган.

ҲОКИМ ЎРИНБОСАРЛАРИ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВДА МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТМОҚДАЛАР

Ўтган бир ҳафта давомида вилоят ҳокимлигининг топшириға кўра шаҳар ҳокими ўринбосарлари маҳаллаларда аҳоли билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини ўрганди.

Бугун ушбу учрашувларнинг давоми сифатида шаҳримиздаги “Зомин”, “Меҳржон”, “Яккабоғ” ҳамда Сўфи Оллоёр маҳаллаларида ҳам ҳоким ўринбосарларининг маҳалладаги фуқаролар билан учрашувлари ўтказилди.

ҚУРИЛАЁТГАН УЙ-ЖОЙЛАР ТАЛАБГА ҚАЙ ДАРАЖАДА ЖАВОБ БЕРАДИ?

Бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган аппарат йиғилишининг кун тартибидаги асосий масала 2022 йилда тасдиқланган дастурлар бўйича жойларда қурилаётган уй-жойларнинг ҳолатига бағишланди.
Видеоселектор тарзидаги ушбу йиғилишда шаҳар ҳокими Г.Алимова ҳамда мутасаддилар 1-сектордан иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими ушбу масала бўйича  мутассадиларнинг изоҳини эшитди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича қатъий топшириқ берди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM