Янгиликлар
“ЧИНОБОД” МАҲАЛЛАСИДА ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
05.10.2022 - 09:01Бугун фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова ҳамда 1 сектор котиби Н.Суннатов иштирок этди.
Қабулда 30 дан ортиқ фууқаролар турли масалалар юзасидан мурожаатлари билан қатнашдилар.
ЭЪЗОЗ ВА ЭҲТИРОМ ОҒУШИДА
05.10.2022 - 08:54Мамлакатимизда кекса авлод вакиллари доим эъзозда бўлган. Яқинда 1 октбярь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан шаҳримиздаги узоқ йиллар давомида ёш авлодга таълим-тарбия бериб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрий педагогларга ҳам ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова уларнинг хонадонларида бўлиб байрам билан муборакбод этар экан, кекса педагогларнинг таълим соҳасидаги самарали хизматларини юксак эътироф этди.