ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ
12.10.2022 - 14:00Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилган қабул давомида 20 дан ортиқ фуқаролар ўзларининг мурожаатлари билан қатнашдилар.
Мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, фуқаролар томонидан келиб тушган уй-жой олиш, моддий ёрдам, алимент, даволаниш учун ёрдам, коммунал тўловлардаги қарздорлк, ижтимоий дафтарларга киритиш ва бошқа масалаларни ўзида акс эттирган мурожаатлар ўрганилди.