Янгиликлар

“ЧИНОБОД” МАҲАЛЛАСИДА ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш юзасидан навбатдаги қабул ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова ҳамда 1 сектор котиби Н.Суннатов иштирок этди.
Қабулда 30 дан ортиқ фууқаролар турли масалалар юзасидан мурожаатлари билан қатнашдилар.

ЭЪЗОЗ  ВА ЭҲТИРОМ ОҒУШИДА 

Мамлакатимизда кекса авлод вакиллари доим эъзозда бўлган. Яқинда 1 октбярь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан шаҳримиздаги узоқ йиллар давомида ёш авлодга таълим-тарбия бериб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрий педагогларга ҳам ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова уларнинг хонадонларида бўлиб байрам билан муборакбод этар экан, кекса педагогларнинг таълим соҳасидаги самарали хизматларини юксак эътироф этди.

НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛМАЛАР ЎРНИГА АҲОЛИ УЧУН ФОЙДАЛИ ИНШООТЛАР БАРПО ЭТИЛАДИ

Каттақўрғон шаҳрида олиб борилаётган қурилиш - бунёдкорлик ишлари боис шаҳарнинг қиёфаси ўзгариб замонавий кўриниш акс этмоқда. Барпо этилаётган кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар, маҳаллалар, текис ва равон йўллар шаҳарга янада кўрк бағишламоқда.

ИСЛОҲОТЛАР АҲОЛИ ТУРМУШ ШАРОИТИНИ ЯХШИЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Кейинги икки ярим йил ичида Каттақўрғон шаҳрида бошқа соҳалар сингари тиббиёт соҳасида ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилди. Шаҳардаги мавжуд Тиббиёт бирлашмаси, кўп тармоқли марказий поликлиникада шаҳар аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

ИЖРО ИНТИЗОМИ ВА ИШ ЮРИТИШ ҲОЛАТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бугун шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда шаҳар ҳокимлиги ҳамда корхона ва ташкилотлардаги ижро интизоми, иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими Г.Алимова, вилоят ҳокимлиги ижро назорати бўлим раҳбари З.Рахимов ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM