ДАРАХТ ЎТКАЗИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
04.11.2022 - 09:48“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасидаги кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида шаҳримизда яшил маконлар кўпаймоқда. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида бу борадаги ишлар қизғин паллада. Бугун эрта тонгдан шаҳримиздаги Маданият саройи атрофида ҳам дарахт ўтказиш хайрли тадбири ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, маданият бўлими ходимлари ҳамда ҳудуддаги фуқаролар иштирок этишди.