Янгиликлар

ДАРАХТ ЎТКАЗИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасидаги кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида шаҳримизда яшил маконлар кўпаймоқда. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида бу борадаги ишлар қизғин паллада. Бугун эрта тонгдан шаҳримиздаги Маданият саройи атрофида ҳам дарахт ўтказиш хайрли тадбири ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, маданият бўлими ходимлари ҳамда ҳудуддаги фуқаролар иштирок этишди. 

Ixtisoslashtirilgan maktabda darslar qanday o‘tilyapti? U oddiy maktabdan nimasi bilan farq qiladi?

Yangi o‘quv yilidan Samarqanddagi barcha tuman va shaharlarda Prezident ta’lim muassasalari agentligi tasarrufidagi ixtisoslashtirilgan maktablar ochildi. Xo‘sh, ixtisoslashtirilgan maktablar umumta’lim maktablaridan nimasi bilan farq qiladi? Kattaqo‘rg‘on shahar ixtisoslashtirilgan maktabi faoliyati misolida ushbu savolga javob izladik.

 МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШДА ФАОЛЛАР

Шу кунларда республикамиз сингари шаҳримизда ҳам “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин кетмоқда.
Айниқса, бунда таълим муассасалари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар. Ушбу хайрли тадбирлар доирасида мактабгача таълим ташкилотларида турли гуллар экилиб, ажойиб манзара касб этмоқда.

ШАҲАРДА “ЯШИЛ МАКОН”ЛАР КЎПАЙМОҚДА

Каттақўрғон шаҳрида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” жадаллик билан кетмоқда. Маҳаллалар, идора ва ташкилотлар, муассасаларда, кўча бўйларига турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шаҳарга кириш жойидаги бўш турган ерда ҳам шаҳар ҳокими ташаббуси билан кўп йиллик дарахтларни экиш таклифи берилган эди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM