Янгиликлар

Сиёсий-маърифий ўқув соати ўтказилди

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати ўтказилди.
Дастлаб, ўқув соати иштирокчилари ҳафта давомида юз берган сиёсий воқеалар ҳақидаги хабарлар билан танишдилар.
Шундан сўнг Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бош инспектори Фарангиз Зайнобиддинованинг “Ёшларни давлат хизматига тайёрлашнинг янгича тизими” мавзусидаги маърузаси тингланди.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Энг катта бойлигимиз саломатлигимизни асрашдек машаққатли ва самарали меҳнатлари боис шифокорлик касбини касблар ичида энг шарафли касб сифатида эътироф этадилар. Аввало, ушбу олижаноб ишга ўз ҳаётини бахшида этган сиз, азизларни Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан чин дилдан табриклайман.

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ШИФОКОРЛАР!

Ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” касб байрами сифатида нишонланади. Шу муносабат билан соҳа ходимларининг касб байрамлари тадбирлари ўтказилиб, уларнинг хизматлари эътироф этилмоқда.

“Яшил макон” лойиҳаси амалда

Мамлакатимиз сингари шаҳримизда ҳам “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида шаҳарни кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан кетмоқда. Муҳими ушбу хайрли тадбирда барча соҳа вакиллари фаол иштирок этмоқдалар.

Давлат хизматчисининг Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлиги ахлоқий ва интизомий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўладими?

Маълумки, жорий йил 14 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM