Events

ДИРЕКТОРЛАР НОМЗОДЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг сессиясида Каттақўрғон шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Ҳолмонов Бегзод Суннатуллаевич, 3-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Тагаев Шуҳрат Пўлатович ҳамда 20-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига Ҳамдамов Озод Шуҳратовичнинг номзодлари тасдиқланди.

Image_tadbir: 

Семинар хотин-қизлар фаолларининг ҳуқуқий ва касбий билимларига бағишланди  

Каттақўрғон шаҳар Драма театрида маҳалла хотин-қизлар фаолларининг ҳуқуқий билимларини ва касбий малакасини оширишга бағишланган ўқув семинари ўтказилмоқда. 
Унда, Каттақўрғон шаҳри ҳамда Нарпай, Пахтачи ва Каттақўрғон тумани хотин-қизлар фаоллари иштирок этмоқда.

Image_tadbir: 

"Меҳржон" маҳалласида 4-сектор раҳбари сайёр қабули бўлиб ўтди

Бугун 4-сектор ҳудудидаги “Меҳржон” маҳалласи биносида Каттақўрғон шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ф.Ғаниев ва секторга бириктирилган мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.

Image_tadbir: 

ТАБРИК

1 сектор ҳудудидаги “Ермачит” маҳалласида яшовчи "Ирода Мустафаевна" МЧЖ раҳбари "Тадбиркор аёл" уюшмаси томонидан ўтказиладиган “Анор- 2022”  Республика Миллий кўрик танловида иштирок этиб,  Ўзбекистон Ишбилармон аёллар ассоциациясининг сертификатини қўлга киритди. 
Эслатиб ўтамиз Ирода телпак тикишни шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова томонидан ўтказилган мастер-классда ўрганиб ўз иш фаолиятини бошлаган.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM