Events

“Ёшлар дафтари”дан  ёшлар учун имконият

Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган “Ёшлар дафтари”  кўплаб ёшлар учун катта имконият бўлмоқда. Бугун  ушбу дафтардаги 18 нафар каттақўрғонлик ёшларнинг ҳам бандлиги таъминланадиган бўлди. Жумладан, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлигини йўлга қўйишни истаган ҳамда ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пишириқ печлари, компьютер жамланмаси, ноутбук, тикув машинаси ва мотокультиваторлар тақдим этилди.

Image_tadbir: 

Бугун ҳокимлик таркибий бўлинмалари мутахассислари учун бошланган малака ошириш курсларининг иккинчи куни

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан вилоят туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмалари  мутахассислари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари бошланди.

Курслар жами 18 соат (3 кун)га мўлжалланган. 

Image_tadbir: 

24 соат давомида узлуксиз ишловчи штаб фаолият кўрсатмоқда

Каттақўрғон шаҳар ҳудудида қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий объектларни ичимлик суви, газ, электр энергияси билан таъминлаш, бу борада юзага келаётган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган 24 соат давомида узлуксиз ишловчи штаб фаолият кўрсатмоқда.

Image_tadbir: 

АЙНИ ДАМДА

Каттақўрғон шаҳар Электр тармоқлари корхонаси ҳудудидаги марказий ним станциясида жойлашган 10 минг кВА бўлган юқори кучланишли трансформатор бугун таъмирдан чиқарилиб жойига ўрнатилди.                                                   Ҳозирда мутахассислар томонидан ушбу трансформаторни ишга тушириш олди текшириш ишлари олиб борилмоқда.  

Image_tadbir: 

Айни пайтда 

Каттақўрғон шаҳар электр тармоқлари корхонасининг аварияга қарши махсус бригадалари томонидан "Баҳористон" маҳалласидаги 606- трансформатор пункти ортиқча юклама билан ишлаши натижасида ишдан чиққанлиги сабабли ўрнига янги ТП ўрнатилмоқда. 

Image_tadbir: 
2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM