ИНГИЧКАЛИКЛАР УЧУН ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛАДИ  

16 декабрь куни соат 10:00 дан бошлаб Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети профессор ва доцентлари томонидан  Ингичка шаҳарчасида навбатдаги режалаштирилган тиббий кўрик ўтказилади.  

Кўрик давомида шунингдек, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган тадбирлар ҳам бўлиб ўтади. Фуқаролар шу куни малакали тиббий мутахассислар хусусан, гинеколог, уролог, кардиолог, невропатолог, аллерголог, окулист, нейрохирург,  УТТ, терапевт, онколог, эндокринолог ҳамда жарроҳлардан маслаҳат олишлари мумкин.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM