ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ МУРОЖААТЧИНИ ИЗЛАМОҚДА

Яқинда, яъни 2019 йил 10 февралда шаҳар ҳокими М.Хашимовнинг вилоят телерадиокомпанияси орқали “Очиқ мулоқот”и ўтказилган эди. Кўрсатув орқали халқнинг мурожаатларини тинглаш жараёнида шаҳар ҳокимига ўзини Наргиза деб таништирган фуқародан Каттақўрғон шаҳридаги “Гано шифо” ташкилотининг ёшлар онгига салбий таъсирини олдини олиш ва фаолиятини назорат қилиш лозимлиги ҳақида мурожаат қабул қилинган. Лекин ушбу мурожаатни ўрганиш ва ҳал этилишини таъминлаш чораларини кўриш учун мурожаатчи билан боғланишнинг имкони бўлмаган. Маҳалла фуқаролари йиғинлари орқали ҳам мурожаатчининг шахси ва манзилгоҳи ҳақида ҳеч қандай маълумот топилмагани боис ушбу мурожаат муаммолигича қолмоқда.

Мана шундай ноаниқ мурожаатчилар томонидан қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда тушаётган мурожаатлар уни ўрганиш ва ҳал этишга тўсиқ бўлиш билан бир қаторда, масъул идоралар ходимларини чалғишига ҳамда оворагарчилигига олиб келмоқда.

Ҳамшаҳарларимиз мурожаат қилишларида ўзлари ҳақидаги маълумотни, яъни исми-шарифи ва яшаш манзилини яширмасдан тўлиқ кўрсатсалар мақсадга мувофиқ бўларди.

2015-2019 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM