ЭЗГУ ИШЛАР ХАЛҚИМИЗГА ХОС

Image_tadbir: 

Шаҳримизда азалдан ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган фуқароларни йўқлаш, ҳолидан хабар олиш азалий қадриятлардан ҳисобланади. Айниқса, байрамлар арафасида бу каби тадбирлар янада яққол намоён бўлади.
Бугун Янги йил арафасида шаҳримиздаги саховатпеша тадбиркор томонидан  бир гуруҳ  ҳамшаҳарларимизга совға-салом улашилди. 

Шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова ва 1-сектор котиби Н. Суннатов ҳамда  тадбиркор ҳамроҳлигида оилаларга янги йил арафасида қувонч улашдилар.
Фуқаролар ҳам бу каби меҳр ва эътибордан диллари шод бўлиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар ва юртимиз тинчлиги ва осойишталигини тилаб дуога қўл очдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.  

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM