17 ИДУМ ЙИЛ ЮТУҚЛАРИНИ САРҲИСОБ ҚИЛДИ  

Бошқа соҳалар сингари таълим тизимида ҳам кенг кўламдаги ўзгаришлар амалга оширилди. Айниқса, кейинги йиллардаги соҳани ривожлантириш йўлидаги имкониятлар ва яратилган шарт-шароитлар шаҳримиздаги таълим тизимида ҳам ўзини намоён этди.

Зеро, бу имкониятлардан унумли фойдаланаётган таълим муассасалари бу борада кўплаб муваффақиятларни қўлга киритмоқда.

Шаҳримиздаги 17 ИДУМ да бўлиб ўтган тадбирда мактабнинг ҳам бу борадаги ютуқлари таҳлил қилинди. Яқинда “Беш ташаббус” Республика фестивалининг “Беш ташаббус китоб билан” йўналиши бўйича 17-ИДУМ жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади ва 600 та китоб билан тақдирланди.

Шунингдек, мактабнинг 11 – “А” синф ўқувчиси Ирода Акбарова “Менинг Президентим” ижодий танлови Республика босқичида фаол иштирок этди ҳамда ноутбук ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Мактабда бўлиб ўтган тадбирда шунингдек, ўқувчиларнинг спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда эришган ютуқлари эътироф этилди ва мактаб раҳбарияти томонидан ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари муносиб тақдирланди.

-Мустақилликнинг 30 йиллигига 30 та ютуқни қўлга киритишни мақсад қилгандик ва ўтган 4 ой давомида бу мақсадга эришдик. Албатта, бу борадаги ҳаракатни яна давом эттирамиз,- дейди мактаб раҳбари.

Биз ҳам мактабнинг ютуқлари янада бардавом бўлишини тилаймиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM