ОРЗУЛАР УШАЛМОҚДА: “ЗИЁЛИЛАР ШАҲРИ” ЎЗ МАҚОМИНИ ҚАЙТАРИШИ АНИҚ

Image_tadbir: 

Ёши улуғларнинг айтишича, Каттақўрғонда олий таълим муассасасини ташкил этиш нияти ўтган асрнинг 50- йилларига тақалади.
2020 йилнинг март ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ишончи билан шаҳар ҳокими этиб тайинланган сенатор Гавҳар Зоирова фаолиятнинг илк кунларидаёқ шаҳарда институт ташкил этишни мақсад қилиб қўйди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовларнинг Каттақўрғонга ташрифи жараёнида бу таклифлар илгари сурилди.
Бугун ижтимоий тармоқларнинг турли сегментларида СамДУнинг Каттақўрғон филиали ва Транспорт университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилиши тўғрисида хабарлар тарқалди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мазкур қарори айни дамда лойиҳа мақомида.
Умид қиламизки,орзулар ушалади.
Хушхабарни кутиб қоламиз.

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM