БОЛАЖОНЛАР УЧУН ЯНА БИР ҒАМХЎРЛИК

Бугун Каттақўрғон шаҳар ҳокими  Гавҳар Алимова  1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан шаҳримиздаги 5 - ёрдамчи махсус интернат мактабида бўлди.

Ушбу муассасада кейинги йилларда замон талаблари даражасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида ушбу даргоҳда болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилди.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими болажонларни байрам билан муборакбод этар экан, бугун муассасада яратилган шарт-шароитлар, болажонларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар бу мамлакатимизда ёш авлодга берилаётган эътиборнинг юксак намунаси эканлигини таъкидлади.

Мактаб интернатида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларида муносиб ҳисса қўшган тадбиркорлар О.Мўминов, А.Широв ҳамда Ж.Абдуназаровларга тадбир давомида шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси ва совғалари топширилди.

Тадбирда болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Интернат тарбияланувчилари учун шаҳар драма театри, шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Маданият бўлими томонидан тақдим этилган концерт дастури барчага завқ ва шавқ улашди.

Айниқса, болажонларга шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан тақдим этилган совғалар бирдек манзур бўлди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.  

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM