ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ ЮЗАСИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Image_tadbir: 

Маълумки яқинда республикадан шаҳримизга ташриф буюрган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи томонидан Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтган эди. Мана бир неча кундирки ушбу тарғибот тадбирлари шаҳримиздаги идора ва ташкилотларда, муассасаларда ҳам давом этмоқда.

Шу кунга қадар Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, шаҳар Драма театри актёрлари, шаҳар Маданият бўлими вакиллари ҳамда ёзувчи-шоирлардан ташкил топган тарғибот гуруҳи аъзолари шаҳримиздаги ҳамда Ингичка шаҳарчасидаги барча таълим масканларида бўлдилар. 

Ташрифлар доирасида жорий йилнинг Президентимиз таклифи билан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дея эълон қилинганлигининг мазмун-моҳиятини ёшларга етказишга, шунингдек, 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларнинг мусиқа, санъат ва бошқа турларга қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган тадбирлар ўтказилди.

Тарғибот тадбирларида шунингдек, тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан намойиш этилган концерт дастурлари, саҳна кўринишларини ҳам ёшлар катта қизиқиш билан қарши олдилар.  

Шаҳримизда шу каби маънавий-марифий тарғибот тадбирларини йил давомида ўтказилиши белгиланган.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Kattaqo'rg'on shahar hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM