ҲОКИМ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими М.Хашимовнинг сайёр қабули ўтказилда. Унда шаҳримиздаги маҳаллалардан келган фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этишди.

Сайёр қабулда уй-жой билан таминлаш, ишсизлик, уй-жойга эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, электр энергияси ва газ таъминотидаги қарздорликни бартараф этиш ва кредит олиш масалалари борасидаги муаммолар бўйича 50 дан зиёд мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ҳал этилди. Шунингдек, туғилганлик гувоҳномалари олишни сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг фарзандларига, жумладан, Озодбек Рўзимуродов, Феруза Хушназарова ҳамда Равшан Хушназаровларга шу ернинг ўзида туғилганлик гувоҳномалари топширилди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF KATTAKURGON CITY. Maked by: SAKTRM