Бугун мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётгнан шарт-шароитлар, айниқса тадбир- кор, ишбилармон хотин-қизларнинг ўз салоҳиятларини намоён этишлари учун берилаётган имкониятлар уларни жамиятимизнинг барча соҳаларида олиб борилаётган туб ислоҳотларда янада фаол бўлишга ундаши шубҳасиз.
Шаҳримизга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари, Олий Мажлиси аъзоси Гавҳар Алимова шаҳримиздаги ана шундай фаол, турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар билан учрашди.
2019 йил “Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожлантириш йили”да Каттақўрғон шаҳрида “Хотин-қизларнинг жамиятимиздаги ўрни, мавеи, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаоллигини ошириш давр талаби” мавзусида ўтказилган тадбирлар доирасида дастлаб меҳмонлар ва тадбир қатнашчилари шаҳримиздаги тадбиркор аёл Мавлуда Шерова ташаббуси билан қурилган меҳмонхона ҳамда оғир вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга кўмаклашиш ва уларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Ижтимоий мослашув маркази” нинг очилишида иштирок этдилар.
Тадбирнинг асосий қисми шаҳар драма театрида шаҳримиздаги фаол аёллар, ўқувчи-ёшлар, ҳарбий хизматчилар, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ва бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раислари ҳамда ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтди.
Уни шаҳар ҳокими Музаффар Хашимов кириш сўзи билан очди. Тадбирга сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева бугун мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида, жамиятимизни ҳар томонлама ривожланишида хотин-қизларимизнинг ҳам ўз ўрни борлигини алоҳида таъкидлаган ҳолда шаҳримиз хотин қизларини олиб борилаётган ислоҳотларда янада фаол бўлишга чақирди.
Тадбир сўнггида 14-январь –Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан шаҳар ҳарбий қисмнинг 5 нафар ҳарбий хизматчи хотин-қизлари, мустақиллик йилларида Ватан учун жонини фидо қилган каттақўрғонлик қаҳрамонларнинг оила аъзоларига ҳамда халқаро танловларда қатнашиб фахрли ўринларни эгаллаган 2 нафар иқтидорли ўқувчи қизларга эсдалик совғалари берилди. Шунингдек, шаҳримиздаги Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга вилоят ҳокимлигининг 35 та комьпютер жамланмаси топширилди.
Ҳилола ЭРГАШЕВА