СЕКТОРДА ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН МАҲАЛЛА БИНОСИ АҲВОЛИ ЎРГАНИЛДИ
15.07.2021 - 19:05Каттақўрғон шаҳар прокурори Ф. Эгамқулов 2-сектор ҳудудидаги А.Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ушбу маҳалланинг янги қурилаётган биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Қурилиш ишларини олиб бораётган “Sam Kat Kamunal” МЧЖ қурувчиларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар бериб, қурилишни ўз вақтида сифатли якунлаш бўйича топшириқлар берди.
Ахборот хизмати