Янгиликлар

ЗУЛФИЯНИНГ КАТТАҚЎРҒОНЛИК ИЗДОШЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

Ҳар йили анъанавий равишда иқтидорли ижодкор қизлар ўртасида “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти учун танлов бўлиб ўтади. Танловда адабиёт, санъат, маданият, таълим, фан,спорт, жамоатчилик каби 7 та  йўналиш бўйича 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этадилар.

СОҒЛОМ ОНА СОҒЛОМ БОЛА ЮРТ КЕЛАЖАГИ

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самараси ўлароқ оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Бугун Каттақўрғон шаҳрида бўлган Сенат вакилларидан иборат ишчи гуруҳи бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Меҳмонлар шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамроҳлигида шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлиб оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг саломатликларини сақлаш йўлида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар.

Ўзбекнинг шон-шуҳратисан, Самарқандим!

Бугун эрта тонгдан Президент таьлим муассасалари агентлиги тизимидаги Каттақўрғон шаҳар ихтисослаштирилган мактабида ушбу номда тадбир бўлиб ўтди.  18 октябрь - Самарканд шаҳри куни муносабати билан ташкил қилинган тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан азим Самарқанд шаҳрини улуғловчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан Самарқанд шаҳрининг бетакрор мўъжизалари ва тарихий обидалари акс этган расмлар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. 

МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ ДАСТУР ДОИРАСИДА ТАЪМИРЛАНАДИ

Яқинда ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини эътироф этиш билан бирга шаҳардаги айрим маданий мерос объектларининг аҳволи қониқарсиз ҳолатда эканлиги ҳақидаги хабар чоп этилди.

Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Шаҳар ҳокими ишлаб чиқариш корхонаси шароити билан танишди        

Куни кеча Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳримизнинг "Яккабоғ" маҳалласи Ингичка кўчасида жойлашган “Класс-ф” МЧЖ га ташриф буюрди. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM