КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДАГИ КИЧИК КОРХОНА ВА МИКРОФИРМАЛАР РАҲБАР ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан “1-КВ shakli” (йиллик) “Микрофирма ва кичик корхонанинг 2018 йил учун ҳисоботи тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини 2019 йил 25 февралидан (Чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги кичик корхоналар ва микрофирмалар 25 мартдан) кечиктирмасдан Интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғиш автоматлаштирилган eStat3.0 тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

eStat 3.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (шаблони)ни Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.

Давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган ҳисоботни тақдим этмаслик, ҳисобот тақдим этиш тартибини ёки ҳисобот маълумотларни бузиш яъни, кечикиш, хато ва камчиликлар билан тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 215-моддасида белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Мурожаат учун телефонлар: (66) 455-12-19

Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM