ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

инвестициялар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг бугунги кундаги ҳолати, уларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда тасдиқланган режаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳар Драма театрида инвестиция лойиҳаларини сайёр тақдимот ҳисоботи бўлиб ўтди.

            Тақдимотда Пахтачи, Нарпай, Иштиҳон, Қўшработ, Каттақўрғон туманлари ва Каттақўрғон шаҳридан иштирок этган тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳалари муҳокама этилди.

            Вилоят ҳокими Э.О.Турдимов томонидан инвестиция лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилиб, хорижий инвесторларга кўмаклашиш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилиши ҳамда муаммоларни ҳал этиш юзасидан соҳа мутахассисларига тегишли кўрсатмалар берилди. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM