ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ШАРОИТИ БИЛАН ТАНИШИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввалроқ шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ҳамда янги ўқув йили олдидан шаҳримиздаги таълим муассасаларидаги шароитлар билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун шаҳар ҳокими ушбу ташрифлар доирасида шаҳримиздаги 9,13,18 - мактаб ҳамда Транспорт коллежида бўлди.

Дастлаб Транспорт коллежига борган шаҳар ҳокими касб-ҳунар мактабидаги ҳамда коллеждаги мавжуд шароитлар билан танишди. Муассаса ходимлари билан суҳбатлашди ва ўзининг фикрларини билдирди.

Шаҳар ҳокими 13 ҳамда 18 мактаблардаги аввалги ташрифида муассасалардаги спорт зали, ўқув хоналари билан танишиш давомида бир қатор топшириқларни берган эди. Бугун ҳам ушбу топшириқларнинг ижроси ва янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши билан қизиқди.

 

Айни вақтда ушбу мактабларда ҳам янги ўқув йили олдидан ўқувчиларнинг барча қулайликларга эга бўлган синф хоналарда ўқишларини, умуман уларнинг муносиб таълим-тарбия олишлари йўлида зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида  таъмирлаш ишлари кетяпти.

Шаҳримиздаги 9- умуматълим мактабида ҳам айни пайтда қурилиш - таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамда Халқ таълими бўлими мудири ҳамроҳлигида ушбу мактабдаги янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишди.

Танишиш асносида бу борада зарурий  топшириқлар ва маслаҳатларини берди.

Шаҳар ҳокимининг Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан шаҳримиздаги таълим муассасалари, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишиши давом этади.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM