КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ РАҲБАРИ ЭНДИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРҚАНД ШАҲРИДА ДАВОМ ЭТТИРАДИ

Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари сифатида фаолият юритиб келган Шоира Нуруллаева энди фаолиятини Самарқанд шаҳридаги Болалар шифохонаси бошлиғи вазифасида давом эттиради. 

Куни кеча бирлашмада бўлиб ўтган тадбирда жамоа Шоира Нуруллаеванинг раҳбарлик фаолияти давридаги салмоқли ишларини муносиб баҳоладилар..

Унда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бирлашма раҳбари ҳам яхши соғлиқни сақлаш ходими сифатида Шоира Нуруллаеванинг шаҳар аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишдаги, шунингдек бирлашма жамоасининг бу борадаги фаолиятини яхшилашдаги хизматларини алоҳида эътироф этди. Кейинги йилларда тиббиёт бирлашмасида амалга оширилган қурилиш, бунёдкорлик ишларида, бирлашма моддий техник базасининг бойиганлиги, яратилган шарт-шароитларда Ш.Нуруллаеванинг ҳиссаси катта эканлигини таъкидлади ва инсонлар саломатлигини сақлаш йўлидаги машаққатли аммо шарафли ишида муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, тадбирда бирлашма жамоаси ходимлари ҳам сўзга чиқди.  

Биз ҳам малакали шифокор, салоҳиятли раҳбар Шоира Нуруллаеванинг келгуси фаолиятида ривож тилаймиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM