МУНОСАБАТ

Яқинда Каттақўрғон шаҳри, Улуғбек Барноев кўчаси, 158-уйда яшовчи фуқаро Расулхон Шукуровнинг  YouTube канали орқали 2018 йил 2 октябрда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, 2019 йил 25 апрелга қадар Paynet хизматини кўрсатгани, 1-чорак учун ҳисобот топширганида уни Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси қарздор деб топгани юзасидан мурожаати бўйича шаҳар ДСИ маъмурияти қуйидагича муносабат билдирди.
Ушбу мурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, Расулхон Шукуров 2018 йил 2 октябрда телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун №1293359 рақамли гувоҳнома орқали давлат рўйхатидан ўтган. 
2019 йил 7 август куни Каттақўрғон шаҳар ДСИ якка тартибдаги тадбиркорни эски таҳрирдаги Солиқ кодексининг 70-моддасига асосан камерал назоратдан ўтказганида, бир қатор камчиликлар аниқланган. Жумладан, Расулхон Шукуров 2019 йилнинг 1-чораги учун ягона солиқ тўлови бўйича тақдим этган ҳисоботида солиқ солиш базасини 7463,9 минг сўм кўрсатиб, 4 фоизлик солиқ ставкаси бўйича 298,6 минг сўм солиқ ҳисоблаган. 
2019 йил 7 августдаги №22-07259-сонли талабнома шахсий кабинетига ҳамда 9 август куни почта алоқаси орқали Расулхон Шукуровнинг яшаш манзилига юборилган. Бироқ якка тартибдаги тадбиркор томонидан талабномага жавобан қайта ҳисобот ёки асослантирувчи ҳужжат тақдим қилинмаганлиги натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддаси 8-бандига ҳамда эски таҳрирдаги Солиқ кодексининг 70-моддаси, 7-қисми талабларига асосан ДСИнинг 2019 йил 26 сентябрдаги №18-08814-сонли даъво аризаси шакллантирилиб, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судига қўшимча ҳисобланган 7338,0 минг сўмни якка тартибдаги тадбиркорнинг ҳисоб рақамидан давлат бюджетига ундириш бўйича қарор қабул қилиш тўғрисида даъво аризаси киритилган.
Ушбу даъво аризаси юзасидан Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йилнинг 13 ноябрдаги №41402-1901/2752-сонли иши кўриб чиқилиб, якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан камерал назорат натижасида қўшимча ҳисобланган 7338,0 минг сўм давлат бюджетига ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг қарорига асосан “Саховат ва кўмак” жамғармасининг Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси маблағлари ҳисобидан 2500,0 минг сўм 2021 йилнинг 5 апрелида 19-сонли тўлов топшириқномаси орқали  Расулхон Шукуров солиқ қарздорлиги учун ўтказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 110-моддасига асосан Расулхон Шукуров томонидан 2019-2020 йил ва 2021 йилнинг 30 апрель ҳолатига белгиланган муддатларда тўланмаган солиқ қарздорлиги учун жами 1802,3 минг сўм пеня ҳисобланган. 
2021 йил 30 апрель ҳолати бўйича Расулхон Шукуровнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан 5277,2 минг сўм (3477,2 минг сўм асосий ва 1800,0 минг сўм пеня) қарздорлиги мавжуд.
Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM