ТАДБИРКОРДАН 16 МИЛЛИОН СЎМ СОЛИҚ УНДИРИЛДИ

Қарздор “Davr Sifat Stroy” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Каттақўрғон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 16 миллион 148 минг сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор “Davr Sifat Stroy” масъулияти чекланган жамиятидан шаҳар Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 16 миллион 148 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон шаҳар бўлими.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM