Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлимига янги мудир тайинланди

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлигида шаҳарда халқ таълими тизимини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди. 
Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Қўлдош Саидов сўзга чиқиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, олдинда турган муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтишди. 
Шундан сўнг ташкилий масала кўрилди.
Халқ таълими вазирининг 2021 йил 28 апрелдаги буйруғига мувофиқ, Аҳмедов Жаҳонгир Мамадолиевич Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинланди. 
Ж. Аҳмедов айни пайтга қадар Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими инспектор-методисти лавозимида фаолият олиб борган.
Шаҳар ХТБ мудири лавозимида фаолият олиб борган Шуҳрат Тагаев шаҳар ҳокимлиги ва мактаб директорларининг чуқур миннатдорлиги, қўллаб-қувватлаши билан бундан-да масъулиятли лавозимга кузатилди.

СамВХТБ ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM