ПЕДАГОГЛАР СПОРТДА БЕЛЛАШДИЛАР

Аҳолининг кенг қатламини спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Жумладан, шаҳримиздаги мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритиб келаётган ходимлар ўртасида ҳам шундай мусобақалардан бир ўтказилди.

Педагоглар спортнинг “Волейбол” тури бўйича “Раҳбар кубоги” учун беллашдилар. Натижаларга кўра фахрли биринчи ўрин 15 мактабгача таълим ташкилоти жамоасига насиб этди. Шунингдек, 5 мактабгача таълим ташкилоти иккинчи ҳамда 14 мактабгача таълим ташкилоти учинчи ўринни эгалладилар.

Ғолиблар ташкиий қўмитанинг медаллари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM