КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА “ЁШ ТАШАББУСКОРЛАР” КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш хамда ёшларни тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ -5088 сонли қарорига асосан шаҳримизда ҳам бу борадаги ишлар бошланган. Жумладан,  “Ер мачит” маҳалласида “Ёш ташаббускорлар ” кичик саноат зонасини ташкил этиш бўйича амалий ишларга киришилган.

Шу муносабат билан Сиз каттақўрғонлик ёшларга мазкур саноат зонасида мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, тўқимачилик, пойабзал ва чарм галантерия, кимё, фармацевтика, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик, замонавий қурилиш материаллари, ҳунармандчилик хамда ахборот коммуникация технологиялари соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда имтиёзли шартлар асосида банк кредитлари, инвестицион ва ижтимоий мажбўриятларни бажариш эвазига бўш лотлар ажратилади.

Ушбу масалада мурожаат учун қуйидаги телефонларга боғланишингиз мумкин: 

Инвестиция ва ташқи савдо бўлими- Жасур Хаитов +998(93) 349-36-80, +998(66 ) 456-31-37

Ниятулло Мамараимов +998(99) 076-04-95

Одилжон Одилов +998(99) 590-90-97

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM