БУГУН МУҲАММАД ЮСУФ ТУҒИЛГАН КУН. ҲАЁТ БЎЛГАНИДА 67 ЁШГА ТЎЛГАН БЎЛАРДИ

Бугун кўплаб таълим масканларида бўлгани сингари шаҳримиздаги Ахборот-кутубхона марказида ҳам шоир Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллиги муносабати билан китоб тақдимоти бўлиб ўтди. 

“Қаламидан олтин дур тўкилган шоир” деб номланган китоб тақдимоти шаҳримиздаги 11- ихтисослашган Давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Тақдимот давомида ўқувчи-ёшлар томонидан шоир ҳаёти ва ижоди тўлақонли очиб берилди.

Ватан, она, дўстлик ва бошқа турли мавзулардаги шоир шеърларини ёш китобхонларнинг ёд айтишлари тадбирга янада кўтаринкилик бахш этди. Шунингдек, қўшиққа айланган шоир шеърлари ҳам ўқувчилар- ёшлар томонидан маҳорат билан ижро этилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчилар Ахборот-кутубхона маркази томонидан тақдирландилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM