ШАҲАР ҲОКИМИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳар Ички ишлар бўлимида профилактика инспекторлари билан суҳбатлашди.  

Урашув давомида бугунги кунда жиноятчилик ва ҳуқубузарликларни олдини олиш, уларни келтириб чиқарадиган омилларни аниқлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини оширишда профилактика инспекторларининг масъулиятлари ҳақида сўз юритилди.

Шаҳар ҳокими маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш, турли салбий ҳолатларни олдини олиш юзасидан ўзининг бир қатор таклифларини билдирди.

Йиғилиш давомида маҳаллабай, оилабай ишлаш тизимини кенг жорий этишга аҳамият қаратилди. 

Шунингдек, профилактика инспекторининг жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорлигини самарали ташкил этиш, нафақат жамиятда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, балки аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилиши ҳам алоҳида таъкидланди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM