ҲАРБИЙЛАР ВА НУРОНИЙЛАР БЕЛЛАШДИ

Шаҳар “Нуронийлар” кенгаши томонидан турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида яқинда ҳам кенгаш аъзолари  шаҳар ҳарбий қисм хизматчилари билан учрашдилар. “Устоз-шогирд” анъаналарига мувофиқ ўз билим ва кўникмаларини ўртоқлашдилар.
Шу куни ҳарбий хизматчилар ҳамда нуронийлар шахмат бўйича беллашдилар. Танловда “Оқ-олтин” маҳалласи фуқароси Ирис Рузиев ғолибликни қўлга киритди ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Бу каби тадбирлар давом этади.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM