ШАҲАР ҲОКИМИГА “ОҚ-ОЛТИН” МАҲАЛЛАСИ АҲЛИ ИСЛОҲОТЛАРДАН МАМНУНЛИГИНИ БИЛДИРДИ

Маълумки шаҳримиздаги “Обод маҳалла” дастури асосида обод ҳудудга айланаётган “Оқ-олтин” маҳалласида шу кунларда бу борадаги ишлар қизғин кетмоқда.

Куни кеча шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу маҳаллада бўлди ва амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб шаҳар ҳокими тегишли идора ва ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳининг маҳаллани обод ҳудудга айлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотини тинглади. Шу вақтгача электр ва газ таъминоти, кўчаларнинг текисланиши, қурилиш -таъмирлаш юзасидан қилинган ишлар таҳлил қилинди. Шаҳар ҳокими бажарилган ва қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида ўз фикрлари ва тавсияларини берди.

Шу куни шаҳар ҳокими маҳалла фуқароларининг мурожаатлари тинглади ва улар билан суҳбатлашди.

 

Маҳалла аҳолиси бугун маҳаллада бўлаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари боис маҳалланинг, хонадонларнинг, кўчаларнинг обод бўлаётганидан, аҳолининг яхши яшаши учун барча қулайликлар яратилаётганидан мамнунликларини билдирдилар.

Шаҳар ҳокими ушбу маҳаллада яшовчи фуқароларнинг коммунал тўловлар, уй-жойини таъмирлаш, моддий ёрдам олиш ва бошқа маслалар бўйича қилган мурожаатларини ўрганди. 

Мурожаатларни ўрганиш давомида уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва жойида ҳал этиладиган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. 

 Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM