ТАДБИРКОРЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ КАСБ-ҲУНАР МАРКАЗИДА ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Каттақўрғон шаҳар касб-ҳунар маркази биносида навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайипов ҳамда шаҳримиздаги Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири М.Санаевлар томонидан ўтказилган учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари эшитилди.

Масалан, “Дамариқ” маҳалласида фаолият юритаётган тадбиркор Г.Болтаева фаолиятини кенгайтириш истагида. Бунинг учун у АТБ Ҳамкор банки Каттақўрғон филиалидан кредит ажратилишини сўраб мурожаат қилди.

“Ўрикзор” маҳалласидаги тадбиркор З.Юлдошев эса  имтиёзли кредит олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этган бўлишига қарамай кредит олиш орқага сурилаётганлиги, ушбу масалани ижобий ҳал этилишида ёрдам сўради.

 

Фаолиятини янгидан ташкил этиш мақсадида бўш ер майдонини электрон савдога чиқаришда амалий ёрдам сўраган фуқаро Б.Хайриевнинг  мурожаати ҳам мутасаддилар томонидан ўрганилди.

Қабул давомида мурожаатларни қонун доирасида ҳал этилиши ва кўриб чиқилиши юзасидан мутасаддиларга топшириқлар ва кўрсатмалар берилди.

 

Шунингдек, муаммолари юзасидан мурожаат қилган айрим тадбиркорларнинг мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилди.

 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият города Каттакургана. Разработан в: SAKTRM