Image_tadbir:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4805-сонли қарорига мувофиқ Каттақўрғон шаҳар 2-умумий ўрта таълим мактаби негизида кимё ва биология фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади.
Шу муносабат билан 2-умумтаълим мактаби 2021-2022 ўқув йилида кимё- биология фанларига ихтисослаштирилган синфларга 4–синф битирувчиларини ўқишга таклиф қилади.
Ушбу синфларда ўқув машғулотлари танлов асосида олинган тажрибали, олий ҳамда 1-тоифали ўқитувчилар томонидан олиб борилади.
Ўқувчиларнинг ҳужжатлари 2021 йилнинг 10 июнидан 15 июлгача қабул қилинади.
Манзил:Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Ўзбекистон кўчаси 75 уй, 2 умумий ўрта таьлим мактаби.
Мурожаат учун телефон: -8 366-455-29-71, +99890-280-70-30.
2 умумтаълим мактаби маъмурияти.