Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди
14.10.2019 - 14:16Учрашувда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро мулоқотни кенгайтириш, ёшларнинг маънавий тарбияси масалалари муҳокама қилинди.
Оллоҳшукур Пошшозода мамлакатларимиз ва бутун минтақада тинчлик, тотувлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида фаол мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.