ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ
24.04.2019 - 17:23Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди ва шаҳар адлия бўлими билан ҳамкорликда шаҳар Тиббиёт коллежида ўтказилган ўқув семинарида ўқувчи ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9-январдаги ПФ-5618-сонли “Жамиятда ҳуқуқи онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди.
Семинарда фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раиси М.Тажибоев, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси К.Намозов, шаҳар адлия бўлими бошлиғи А.Маматов, шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Рахимова ҳамда “Оила” маркази шаҳар бўлими раҳбари М.Нуруллаевалар иштирок этди.