Наврўз-қадим қадриятлар таровати
18.03.2024 - 18:04Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари Наврўз байрами муносабати билан ташкил қилинган кўргазмалар билан танишдилар.
Наврўз тантаналарида иштирок этаётган таълим соҳаси, соғлиқни сақлаш, маҳаллалар, ёшлар, хотин-қизлар, турли ташкилотлар вакиллари томонидан намойиш этилаётган кўргазмалар Каттақўрғон шаҳри тарихини, миллий анъаналарини ўзида намоён этганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.