Янгиликлар

СЕМИНАР КЕНГАШ ИШ БОШЛАДИ

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масаласи қўмитаси, вилоят ахборот ва оммавий коммуникация бошқармаси томонидан "Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизиминининг ташкилий-ҳуқуқий асослари" мавзуида семинар бўлиб ўтмоқда. Унда шаҳар ва туман ахборот хизмати раҳбарлари, ОАВ ходимлари, журналистлар иштирок этяпти.

Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди

Учрашувда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро мулоқотни кенгайтириш, ёшларнинг маънавий тарбияси масалалари муҳокама қилинди.
Оллоҳшукур Пошшозода мамлакатларимиз ва бутун минтақада тинчлик, тотувлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш йўлида фаол мулоқот ва ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

НОБИОМЕТРИК ПАСПОРТЛАРНИ ЯНГИЛАШ

1995 йилдаги НОБИОМЕТРИК шаклдаги паспортларни БИОМЕТРИКга янгилаш учун шу йилнинг 31-декабрга қадар амал қилиш санаси белгиланган. Амал қилиш муддатига қадар паспортни алмаштирмаган фуқароларга маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Сайлов 2019

Сайлов кунига қадар мамлакатимизда овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчиларнинг умумий сони тахминан йигирма миллион олти юз минг нафар атрофида бўлишидан келиб чиқиб, ҳар бир сайлов округидаги ўртача сайловчилар сони 137 минг 279 нафарни ташкил этмоқда.

Каттақўрғон шаҳар драма театрига ўқувчи-ёшларнинг ташрифи

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар драма театрига Навоий давлат Педагогика институтининг бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчилари ташриф буюришди.

Ташриф давомида театр биноси бўйлаб саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида талабалар театрнинг рассомчилик устахонаси, пардозлаш хонаси реквизит ва ашёлар хонаси, актёрларнинг ижод хоналари билан танишдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM