Янгиликлар

ЎҚУВ- МЕТОДИК ФАОЛИЯТНИ ҚАНДАЙ ЯХШИЛАШ МУМКИН? 

 Каттақўрғон шаҳар 14 мактабда айни шу саволга жавоб топиш учун ўқув-семинар машғулотлари бўлиб ўтди. 
Вилоят Халқ таълими бошқармаси раҳбарлигидаги мазкур тадбирда ўқитувчи-педагоглар, мактаб директорлари, шаҳар ва туманларнинг фан методистлари иштирок этдилар. 

Хотин-қизлар қўмитаси -ташаббускор !

Педагогика коллежининг мажлислар залида «Хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар» мавзусида ўқув- амалий семинар бўлиб ўтди.
Ҳокимликнинг Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур тадбир аёлларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли атрофидаги муаммоли вазиятларни муҳокама қилишни мақсад қилган. 

ОИЛА-МАҲАЛЛА-ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ҲАМКОРЛИГИ САМАРАЛИДИР

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Вояга етмаган ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ўқувчи-ёшларнинг таълим ва тарбияси билан ишлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқди. Унга кўра умумий ўрта таълим муассасаларида тарбия ишларини ташкил этишда жамоатчилик назоратини кучайтириш тизимига аҳамиятни кучайтириш тавсия этилган.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Вояга етмаган ишлари бўйича комиссияси шаҳар Ички ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи ташкилоти ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда “Ўқувчи” профилактик рейдини ўтказди.

Каттақўрғонликлар фаол!

Каттақўрғон шаҳридаги "Lucky children" нодавлат таълим муассасасининг 22 нафар ўқувчиси 2019 йил 6 октябрда М. Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг Тошкент филиалида Сингапур ва Малайзия давлатлари ҳамкорлигида ўқувчилар ўртасида ўтказилган математика фани бўйича Дока халқаро  олимпиадасида муваффақиятли иштирок этди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM