Янгиликлар

“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ”ГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Бугун, 10 март кунидан Республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси”га старт берилди. Шу муносабат билан шаҳар спорт мактабида олимпиада очилишига бағишланган спорт мусобақалари ташкил қилинди. Стол тенниси, эстафета югуриш, каратэ ҳамда шахмат бўйича ўтказилган мусобқаларда ёшлар фаол иштирок этдилар.

8 МАРТ - ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР  КУНИДА ДУНЁГА КЕЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРНИНГ ОНАЛАРИ ТАБРИКЛАНДИ!

Шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг Туғруқ бўлимига ташриф буюриб, 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунида фарзанд кўрган оналар ҳолидан хабар олди. Оналар билан суҳбатда шаҳар ҳокими дунёга келган чақалоқлар келгусида юртимиз, шаҳримиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган, илмли инсонлар бўлиб вояга етишларига тилак билдирди. 

“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш шунингдек, шаҳар ҳудудидаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактабларида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” кўнгилилар клублари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида “Ёш қутқарувчи” танлови ўтказилди.

Байрам тадбири бўлиб ўтди

Куни кеча шаҳримиздаги 2-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни шаҳар ҳокими ўринбосари Жамшид Носиров ҳамда Навбаҳор МФЙ раиси Э.Жўраевлар очиб беришди ва иштирокчи хотин-қизларни байрам билан қутладилар.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ АЛИМОВА ГАВҲАР ЗАЙИРОВНАНИНГ 8 МАРТ -ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум муҳтарама ва мунис онахонлар, латофатли ва гўзал опа-сингиллар!

Авваламбор барчангизни 8-март - Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM