СЕН ДОИМ АРДОҚДАСАН БОЛАЖОН..
01.06.2020 - 11:59Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Каттақўрон шаҳар халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан “Кулсанг дунё кулар, кўнгиллар кулар” шиори остида умумтаълим мактабларининг уйда якка тартибда таълим тарбия олаётган 45 нафар ҳамда Каттақўрғон шаҳрида жойлашган 5-махсус мактаб интернатнинг 40 нафар ўқувчиларига Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг махсус табрикномаси, китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари улашилди.