Янгиликлар

САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 22-июль санасида Каттақўрғон шаҳар 6-умумтаълим мактаби биносида шаҳар ҳокими М.Хашимов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда шаҳардаги “Меҳржон”, “Зомин”, “Ҳайдарчаман”, “Ноқис”, “А.Навоий”, “О.Мирий” маҳаллаларида истиқомад қилувчи фуқароларнинг муаммолари тингланди. Шаҳар ҳокими томонидан ушбу муаммоларни хал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 

ҲОКИМ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокими М.Хашимов шаҳардаги Халқ қабулхонаси биносида ахоли билан қабул ўтказди. Ахолини қийнаб келаётган муаммоларини жойида хал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берди.

 

 

САЙЁҲЛАР “НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ”ДА

Куни кеча шаҳримиздаги “Нуронийлар маскани”га чет эллик икки саёҳатчи ташриф буюрди. Германия-Япония, Аляска-Патагония (Аргентина) йўналиши бўйича йўлга чиққан франциялик 27 ёшли сайёҳ Артур Деслаукс велосипедда 3 йилдан буён 45000 км йўл босиб дунёнинг 40 та мамлакатида бўлган.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Каттақўрғон шаҳар 2-сон мусиқа ва санъат мактабида Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXVI-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот муассасалар раҳбарлари, туманлараро судлар раислари, ички ишлар органлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этишди.

Сессия кун тартибига қўйилган 12 та масала юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларининг хисоботлари тингланиб, қарор лойиҳалари депутатлар томонидан тасдиқланди.

КЎРИК ТАНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш, “Соғлом оила – соғлом жамият” конусптуал ғоясини ҳаётга тадбиқ этиш, оила ва жамият давлат ҳимоясида конститутциявий принципларни кенг тарғиб этиш, бой маданий меросимизни, анъанавий оилавий қадриятларни, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатни яхшилаш, ибратли оилаларни рағбатлантириш мақсадида Каттақўрғон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази ҳамкорликда “Ибратли оила” кўрик танловини ўтказди.

2015-2023 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM