Янгиликлар

ДЕПУТАТ ҲАЛ ҚИЛОЛМАСА, МАСАЛАНИ СЕНАТОР ЕЧАДИ

Кеча, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Асланов, Ёшлар ишлари агентлиги директор ўринбосари Ф.Омоновлар иштирогида  Каттақўрғон шаҳар ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чоралари

Кеча Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторларини мувофиқлаштириш департаменти директори О. Жўраев иштирогида йиғилиш бўлиб ўтди.Унда  сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар.

КЎҲНА ШАҲАРГА МАСЖИДЛАР ЯРАШАДИ

Шаҳарнинг ободлиги, халқнинг юксак маданияти белгиларидан бири маърифат ва ибодат масканларининг ободлигидир. Масжидларнинг кўркамлиги шу халқнинг маънавиятини ҳам кўрсатиб туради.

Масжид қуриш, уни обод қилиш намоз ўқувчилар учун қулай шароит қилиб бериш Аллоҳ улкан савобни ваъда қилган афзал амаллардандир.

Ҳурматли прокуратура ходимлари!

Сизларни 8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Прокуратура органлари томонидан мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар эътирофга моликдир.
Сизларга ва жамоангиз аъзоларига сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт ҳамда келгуси режаларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Обод маҳалла - хавфсиз маҳалла

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Обод ва хавфсиз маҳалла» Республика кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM