Янгиликлар

SEMINAR YIG'ILISHI BO'LIB O'TDI

Kattaqo'rg'on shahar drama teatrida Kattaqo'rg'on shahar hokimligi, shahar prokuraturasi, shahar ichki ishlar bo'limi, shahar davlat soliq inspeksiyasining qo'shma farmoyishiga asosan Kattaqo'rg'on shahrida huquqbuzarlik va jinoyatlarni barvaqt aniqlash, uni oldini olish maqsadida hisobda turgan jinoyat sodir etishga moyil shaxslar bilan olib borilayotgan profilaktik tadbirlari yuzasidan seminar yig'ilishi bo'lib o'tdi.

 

НАМУНАВИЙ ТЎЙ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 12 август санасида Каттақўрғон шаҳар “Наврўз” тўйлар масканида шаҳар ҳокими М.Хашимов ташаббуси билан “Каттақўрғон ёғ-мой” акциядорлик жамияти ҳомийлигида шаҳарнинг Суфи Оллоёр маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомад қилувчи фуқаро Расулова Меҳринисонинг фарзандлари Расулов Хуршид ҳамда Расулов Шухратларнинг 150 кишилик намунавий никоҳ тўйи ўтказиб берилди.

ҲОКИМ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Каттақўрғон шаҳар ҳокими М.Хашимов шаҳардаги Халқ қабулхонаси биносида ахоли билан қабул ўтказди. Ахолини қийнаб келаётган муаммоларини жойида хал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берди.

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 9 август санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июньдаги “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли Фармони ижроси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2018 йил 4 июль куни мазкур фармон ижросини амалга ошириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлар бўйича ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳар прокуратураси, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ва шаҳар бандликка кўмаклашиш м

2015-2019 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM